Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда тумани Иссиқлик тармоғи бўлими иқтисодчиси пора билан ушланди

У фуқаронинг иссиқлик манбаидан 24 млн сўм қарзини “юқоридаги” танишлари орқали йўқотиб беришни ваъда қилган.

81views0replies
0

Бош прокуратура Департаменти

Бош прокуратура Департаменти хабарига кўра, Олмазор туманида “V.E.” МЧЖнинг Юнусобод тумани “Иссиқлик тармоғи” бўлими иқтисодчиси Ж.О. фуқаро К.нинг Юнусобод тумани “Буюк турон” МФЙ ҳудудидаги яшаш хонадонининг иссиқлик манбаидан аслида мавжуд бўлмаган 24 млн сўм қарздорлигини гўёки корхонанинг юқори турувчи мансабдорлари орқали йўқотиб бериш эвазига ўз хизмат хонасида 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 25, 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
81views0replies
0

Комментарии