Поиск
RUUZ

Назначения

Тошкент шаҳар ва яна 5 та вилоят қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари ишдан кетди

Пойтахт, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди.

178views1replies
-1

UzNews.uz

Бешта ҳудуддаги қурилиш бошқармаларига раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан:
Соҳибжон Джумаев Бухоро вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Ҳаёт Давлатов ушбу лавозимдан озод қилинди;
Тимур Турдибоев Жиззах вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Махмуд Турсунов ушбу лавозимдан озод қилинди;
Зохиджон Зокиров Қашқадарё вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Актам Чоршанбиев ушбу лавозимдан озод қилинди;
Лазиз Позилов Фарғона вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди ва ўз аризасига асосан Акмал Рахмонов ушбу лавозимдан озод қилинди;
Саид Тухтаев Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи этиб тайинланди;
Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – шаҳар бош архитектори лавозимига Шовкат Дусмухамедов номзоди маъқулланди;
Дилшод Ниязов ўз аризасига асосан Наманган вилояти қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди.
178views1replies
-1

Комментарии