Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида Тожикистон фуқароси яшаётган уйдан салкам 15 кг “гашиш” топилди — видео

Аниқланишича, у мазкур гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида сақлаб келган.

117views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Бекобод шаҳар ИИБ Жиноят-қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан, “Ўзбекистон” МФЙда ўтказилган тезкор тадбирда, ўзини шубҳали тутаётган 29 ёшли А.Ш. (Тожикистон фуқароси) вақтинча яшаб келаётган хонадон, холислар иштирокида кўздан кечирилган. 
Натижада, хонадон ётоқхонада вазни 14,9 кг бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситаси (сотиш мақсадида сақланган) борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
117views0replies
0

Комментарии