• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 ноября 2022

“Тошкентда кўчаларга сув тошишининг сабаби чиқиндилар йўлларга ва ариқларга ташлаб кетилиши” — ҳокимлик (видео)

Маълум қилинишича, коммунал ва ободонлаштириш соҳаси вакилларининг асосий кучлари ариқлар ва дренаж тизимларидаги чиқиндиларни чиқаришга ва сув йўлларини очишга қаратилган.

304
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда кучли ёмғир ёғгани натижасида йўлларга сув тошиб кетгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, шу кунларда коммунал ва ободонлаштириш соҳаси вакилларининг асосий кучлари ариқлар ва дренаж тизимларидаги чиқиндиларни чиқаришга ва сув йўлларини очишга қаратилган.

“Ушбу вазиятнинг ягона сабаби – чиқиндиларнинг белгиланган жойларга эмас, балки йўлларга ва ариқларга ташлаб кетилиши.

Келажакда бундай ҳолатлар қайтарилмаслиги учун чиқиндиларни фақат белгиланган жойга ташлашингизни, бу орқали, пойтахтимиз озодалигига ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўраймиз”, - дейилади ҳокимлик хабарида.

304
0