Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда ўқувчилар маҳалладаги уйда дарс ўтишга мажбур бўлгани сабаб туман ХТБ мудири ишдан олинди — видео

Маълум қилинишича, ҳоким эса ўқувчиларга аҳоли уйларида дарс берилаётганидан хабарсиз қолган.

106views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раислигида халқ таълими тизимидаги мавжуд муаммоларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, туманда оддий мактабни ихтисослаштирилган мактабга айлантирилган.
Мазкур жараёнларда вилоят ҳокимлиги томонидан ўқувчиларни жойлаштириш мақсадида янги мактаб очиш таклифи берилган, Халқ таълими вазирлиги эса “тегишли тартибда зарур бино ва жиҳозлар билан таъминлангандан сўнг” мактаб очилишига рухсат берган. Токи масаланинг ҳужжатли ишлари ва бинони тайёрлашга оид ташкилий масалалар кўрилгунгача, ўқувчилар 5-6 километр наридаги мактабга қатнашга мажбур бўлишган. Бу эса ота-оналарнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган.
Бу ўртада мактабнинг собиқ директори ташаббуси билан аҳолининг уйида болаларга дарс ўтиш бошланган.
"Бу нима деган гап?! Инсон қадри шуми? Тошкентда, ёзда салқин, қишда иссиқ кабинетларда ўтирган амалдорлар болалари қишлоқнинг лой йўлларида ҳар куни 10 километрлаб юришига, аҳоли уйларида ўқишига рози бўлишармиди? Яна уйларда таълим бераётган ўқитувчиларга маош ҳам берилмаяпти экан. Ўқитувчининг нима айби бор бу ерда?!”, – дея эътироз билдирди Сардор Умурзоқов.
Шўрчи тумани ҳокими Бахтиёр Худойберганов ўқувчиларга аҳоли уйларида дарс берилаётганидан хабарсиз қолганини, бу ташаббус ўзбошимчалик билан ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари ва туман халқ таълими бўлими бошлиғи томонидан ташкил қилинганини маълум қилган.
Шундан сўнг, Шўрчи ҳокимига ҳайфсан берилди, тумани ҳокими ўринбосари ва халқ таълими бўлими бошлиғи ишдан олинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ижтимоий тармоқда Шўрчи туманида 66-мактаб тугатилгани сабаб ўқувчилар маҳалладаги уйларда ўқишга мажбур бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
106views0replies
0

Комментарии