ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, вилоят Ички ишлар бошқармаси одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ҳамда Улуғнор тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида тумандаги умумий овқатланиш шохобчаси ниқоби остида қўшмачилик фаолияти билан шуғулланиб келаётганлар аниқланган.
Туман ҳудудидаги балиқхонада иш юритувчи бўлиб ишлаб келаётган 44 ёшли аёл 19 ёшли аёлнинг 200 минг сўм эвазига фоҳишалик билан шуғулланишига шароит яратиб берган вақтида рейд тадбири иштирокчилари ашёвий далиллар билан қўлга олган.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётмоқда.