• 11 821 сум
    14.21
  • 13 419 сум
    -11.03
  • 140 сум
    0.58
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 821 сум
    14.21
  • 13 419 сум
    -11.03
  • 140 сум
    0.58
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 1 ноября 2022

Бухорода фуқаро ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Аниқланишича, қўлбола усулда ясалган иситиш печидан табиий газ сизиб чиққан.

658
0
UzNews.uz

Бош прокуратура матбуот хизматининг UzNews.uz' га маълум қилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 30 октябрь куни соат 16:13 ларда Бухоро тумани Шергирон маҳалласида содир бўлган.

Фуқаро С.С. уйнинг ётоқхонасида ўрнатилган иситиш печидан табиий газ сизиб чиқиши оқибатида ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Ўрганишлар давомида иситиш печи қўлбола усулда темирдан ясалганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

658
0