Поиск
RUUZ

Общество

Россиянинг айрим ҳудудларида ўқиётган ўзбекистонлик талабаларга ўқишини кўчиришга рухсат берилади

Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистонликларнинг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

95views0replies
0

Спутник / Иллюстрация

Давлат комиссиясининг 7-сон баёни билан Россиянинг Украина билан чегарадош Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, талабаларнинг ўқиши уларнинг аризаларига мувофиқ доимий яшаш манзили ҳудудида жойлашган ОТМнинг мос ва турдош (мос ва турдош бўлмаган тақдирда мазмунан яқин бўлган) таълим йўналишига кўчирилади.
Ўқишни кўчириш бўйича аризалар 2022 йил 1 ноябрдан 20 ноябрга қадар (шу куни ҳам) Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти ("Россия Федерациясидан ўқишни кўчириш" бўлими) орқали қабул қилинади.
Талабаларнинг ҳақиқатда муайян ОТМда таҳсил олганлигини текшириш 2022 йил 25 ноябрдан 15 декабрга қадар Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Қайд этилишича, талабаларнинг ўқишини кўчиришга рухсат бериш бўйича қарор республика ОТМларининг идоравий бўйсунувидан қатъи назар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилинади.
Шунингдек, фуқароларнинг Россиядаги муайян ОТМда ҳақиқатда ўқиётганлиги аниқланмаса уларнинг ўқиши кўчирилмайди. Ўқиши кўчирилган талабаларнинг ўқишини мос курсдан давом эттиришига истисно тариқасида рухсат берилади. Бунда аниқланган фанлар фарқи 2022-2023-ўқув йили давомида бепул топширилади.
95views0replies
0

Комментарии