Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда эркак аёли билан ишқий муносабатда бўлган фуқарони пичоқлади

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

510views0replies
0

UzNews.uz

Тошкентда фуқаро ўз аёли билан ишқий муносабатда бўлган фуқарони қасддан ўлдиришга ҳаракат қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га хабар берди.
Аниқланишича, мазкур воқеа жорий йилнинг 31 октябрь куни соат 22:00 ларда Юнусобод тумани "Хасанбой" МФЙ Барака кўчасида жойлашган “Қаллиғ ота” қабристони ёнида содир бўлган.
1990 йилда туғилган З.М. турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда телефон орқали гаплашиб юрган 1996 йилда туғилган С.А. билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Натижада, З.М. ёнида бўлган ошхона пичоғи билан С.А.ни турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан З.М.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.
510views0replies
0

Комментарии