Поиск
RUUZ

Общество

Қорақалпоғистондаги намойишларда иштирок этган яна 35 нафар айбланувчи озодликка чиқарилди — фото

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига билан жамоат кафиллиги асосида ўз оиласи бағрига қайтарилди.

65views0replies
0

t.me/commissionuz

Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия томонидан фуқаро мурожаатларини ўрганиш давомида содир этган қилмишига пушаймон ва ижтимоий шароити оғир бўлган айбланувчиларнинг учинчи рўйхати шакллантирилган ва уларни оиласига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилган эди.
Комиссия Матбуот хизматининг хабарига кўра, комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан 2022 йилнинг 1 ноябрь куни яна 35 нафар айбланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 30 август куни 34 нафар, 13-14 октябрь кунлари 38 нафар Мустақил Комиссия томонидан шакллантирилган рўйхатдаги айбланувчи оиласи бағрига қайтарилган эди. Комиссия ташаббуси билан яқинлари бағрига қайтарилган айбланувчилар сони 107 нафарга етди.
65views0replies
0

Комментарии