Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда 15 суткага қамалган эркак шифохонада вафот этди

Фуқаро махсус қабулхонага олиб келинганда унинг тутқаноғи тутиб қолган ва шифохонага олиб кетилган. Шундан сўнг, у руҳий касалликлар шифохонасида вафот этган.

423views0replies
0

Видеодан кадр

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 15 октябрь куни Оқдарё тумани “Ойтамғали” МФЙда яшаган Б.Р. вояга етмаган фарзандлари учун 1,5 йил давомида алимент тўламагани сабабли унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 
Шу куни Б.Р. маъмурий тартибда қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонага олиб борилган.
Б.Р. махсус қабулхона ичида руҳий ҳолати ёмонлашиши (тутқаноғи тутиб қолган) натижасида йиқилиб, боши девор бурчагига урилиб, тан жароҳати олган. Шундан сўнг, у зудлик билан шифохонага олиб борилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.
Қайд этилишича, махсус қабулхонага келтирилгандан сўнг ҳам фуқаро хона ичида ўзига-ўзи гапириб, руҳиятида бузилиш бўлганлиги сабабли, Махсус қабулхона бошлиғи хатига асосан вилоят руҳий касалликлар шифохонасига унинг руҳий ҳолатини текшириш учун юборилган.
Аммо, Б.Р. 28 октябрь куни Ургут тумани Ҳалқобод маҳалласида жойлашган вилоят руҳий касалликлар шифохонасида фуқаро вафот этган.
Айни дамда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда марҳумнинг ўлими сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси, ИИБ ходимлари ва шифокорларнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.
423views0replies
0

Комментарии