• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 1 ноября 2022

Бухорода қурилиши тугалланмаган бино қулаб тушди — жабрланган бор

Ҳодиса бинонинг том қисмида қурилиш материалларининг вазндан ортиқ юкланиши натижасида содир бўлган.

506
0
t.me/PvBux

Бухоро вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 31 октябрь куни соат 16:03 ларда Бухоро шаҳар «Дўстлик» МФЙ Т.Фароғий кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган “Когон Қурувчи монтаж” МЧЖга қарашли 3-қаватли бинонинг том қисмида қурилиш материалларининг вазндан ортиқ юкланиши натижасида бинонинг юк конструкциялари (регил плиталари) қулаган. 

Мазкур қурилиши тугалланмаган бинода қурувчи бўлиб ишлаётган Жондор тумани “Хўжахайрон” МФЙ Хўжахайрон қишлоғида яшовчи1973 й.т Р.К. бино қулаши оқибатида тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида ётқизилган.

Ҳозирги вақтда Бухоро вилояти қурилиши соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари томонидан бинонинг қулаб тушиши билан боғлиқ ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

506
0