Поиск
RUUZ

Погода

“Ёмғирли ва +2 даражагача бўлган об-ҳаво”: ноябрь ойида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди

Ўзгидромет кузнинг сўнгги ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

253views0replies
0

Марат Наджибаев / UzNews.uz

Маълум қилинишича, 1 ноябрь куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати +17...+20 даража бўлиши кутилмоқда. Бироқ 2 ноябрдан республика бўйича ҳаво совуқлашади, ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. 
Кейинчалик Ўзбекистонда ноябрь ойининг биринчи ҳафтаси давомида беқарор об-ҳаво кутилмоқда, +12…+15 даража атрофида бўлган нисбатан салқин ҳарорат фонида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Биринчи ўн кунликнинг охирига келиб, нисбатан сезиларли совуқ тушиши кутмоқда.
Кейинчалик илиқ ва совуқ тўлқинлар бир-бири билан ўрин алмашади ва ҳарорат кечалари +5…+8 даражадан +2…+5 даражагача, кундуз кунлари +15…+18 даража илиқдан +5…+8 даража илиққача ўзгариб туради. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида ёғади, совуқ даврларда қорга айланади.
253views0replies
0

Комментарии