Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон кўмагида Мозори-Шариф халқаро аэропорти қайта тикланди

Аэропорт ҳафтасига 4 та маҳаллий ва 1 та халқаро ҳаво қатновига хизмат кўрсата бошлади.

64views0replies
0

ЎзА

ЎзАнинг хабар беришича, Афғонистоннинг Балх вилояти Мозори-Шариф шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда аэропорт фаолиятини тиклаш бўйича техник ёрдам кўрсатиш лойиҳаси босқичма-босқич амалга оширилгани, қисқа вақт ичида аэропорт ҳафтасига 4 та маҳаллий ва 1 та халқаро ҳаво қатновига хизмат кўрсата бошлагани қайд этилди.
Қайд этилишича, техник таъминлаш йўналиши бўйича Мозори-Шариф аэродромининг учиш-қўниш йўлаги қопламаси, ҳаво кемалари учун бурилиш йўлаклари ва тўхтаб туриш жойларидаги белгилар бўёғи тўлиқ янгиланган. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан ҳудуднинг электр ва ёруғлик-техник таъминоти замонавий талаб даражасига келтирилган.
"Аввало, меҳмондўст, афғон заминининг жафокаш халқига ҳар доим елкадош бўла оладиган Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдираман", – деди Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири ўринбосари Шер Муҳаммад Аббос Станакзий.
Шунингдек, тадбирда аэропортнинг қурилиши тугалланган объектларини фойдаланишга топшириш ва фаолиятни тиклаш учун зарур жиҳозларни қабул қилиб олиш ҳужжати имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистон Мозори-Шарифа аэропортини реконструкция қилишга кўмаклашишни бошлаган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистон аэропортни қайта тиклашни май ойида тугатганди
64views0replies
0

Комментарии