Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Бунга газ қувурига ҳисоблагич ўрнатиш ишлари сабаб бўлган.

337views0replies
0

"Ҳудудгазтаъминот" Матбуот хизматининг хабарига кўра, Тошкент вилояти Тошкент тумани Сабзавот маҳалласи ҳудудидан ўтган юқори босимли д-530 ммли газ қувурига ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилмоқда. Шу сабабли 2022 йил 1 ноябрь куни соат 10:00 дан Юнусобод ва Олмазор туманида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Юнусобод тумани: 2-3-4-5-6-7-8-9-10-11-12-13-14-15-16-17-18-19-мавзеларда, "Посира", "Бободеҳқон", "Оқтепа", "Обод", "Боғи бўстон2, "уллола", "Оқибат", "Янги ариқ", "Турк қўрғон", "Регисто", "Мой қўрғон", "Бодомзор", "Бўзсув", "Исломобод", "Уста Ширин", 2"Адуллаева", "Отчопар" 1-2 маҳаллаларида. 
Олмазор тумани: "Мискин", "Қорасарой", "Хончорбоғ", "Эски шаҳар2, "Зиёкор", "Беш қўрғон", "Мой қўрғон" маҳаллаларида, Қора-қамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4-мавзеларида.
Юқорида кўрсатиб ўтилган манзиллардаги барча турдаги улгуржи ташкилотларида, жумладан, Тошкент халқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган юқори босимли газ қувурига уланган йирик ишлаб чиқариш корхоналарида, "Лазиз савдо бизнес", Aleks plyus biznes, Delyuks trans servis, "Юнусобод метан сервис", "Эдем болалар уйи", Dream gaz, "Ҳаблот газ" Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида таъмирлаш ишлари якунига етгунга қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
337views0replies
0

Комментарии