Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда бир гуруҳ шахслар гиёҳванд моддалар етказиб турган “закладчик”ни дўппослашди – видео

Ёш йигитлар наркотик моддаларни етказиб турувчи "закладчик"ни Тошкент вилоятига олиб боришган.

903views0replies
0

Видеодан кадр

Номаълум шахслар, фуқарони ураётганлигини акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 12 октябрь куни тахминан соат 21.00 атрофида 2003 йилда туғилган Ж.Р., 2001 йилда туғилган Ш.A. ва 2005 йилда туғилган Р.A.лар, telegram-bot орқали гиёҳвандлик моддаларни тарқатиш билан шуғулланган 2003 йилда туғилган A.Б. билан Миробод туманида учрашув белгилашган. Шундан сўнг, жабрланувчини Бўстонлиқ туманига олиб бориб, уни уриб, тан жароҳати етказишган ва устига “зелёнка” моддасини сепишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми (“Одам ўғирлаш”) ва 105-моддаси 2-қисми (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Тергов жараёнида Ж.Р., Ш.A. ва Р.A.лар шунга ўхшаш бошқа бир қанча жиноятларни содир этишга алоқадорлиги аниқланган. Тергов давом этмоқда.
903views0replies
0

Комментарии