Поиск
RUUZ

Общество

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ёмғирли об-ҳаво кузатилади

Синоптиклар ҳафта ичи кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

116views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 31 октябрь куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундузи +13…+18 даражани ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларда +19…+21 даражагача бўлади.
Эртага республика шимолига нам булутли массивлар кириб келиши бошланади, бунинг ҳисобига Қорақалпоғистон ва кечга томон Хоразм вилояти бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси +2…+7 даражани, кундуз куни +16…+21 даражани ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларида +23…+25 даражагача бўлади.
Чоршанба куни мамлакатнинг барча ҳудудлари нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади. Республика бўйича ёмғир ёғади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли бўлади. Шимоли-ғарбий ҳудудларда бироз ёмғир ёғади. Кундузги ҳарорат +12…+17 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Пайшанба ва жума кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади. Ушбу кунларда ҳарорат кечалари +5…+10 даражани, кундуз кунлари +12…+17 даражани ташкил этади.
31 октябрдан 2 ноябргача баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
116views0replies
0

Комментарии