Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида $30 мингга АҚШ VISA'сини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Фирибгар гўёки АҚШ элчихонасида ишловчи танишлари орқали VISA ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтган.

198views0replies
0

Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.О. фуқаро А.нинг ишончига кириб, гўёки АҚШ элчихонасида ишловчи танишлари орқали 30 000 АҚШ доллари эвазига унга чет давлатга чиқиш ҳуқуқини берувчи “VISA” ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
198views0replies
0

Комментарии