Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистонда қайси соҳа вакиллари энг кўп маош олишгани маълум бўлди

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 3,72 млн сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 24,9 фоизга ўсди.

771views0replies
0

UzNews.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсатгичи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида — 9,73 млн сўмни ташкил этди.
Шунингдек, ахборот ва коммуникациялар соҳасида 6,97 млн сўм, ташиш ва сақлаш 4,85 млн сўм, саноатда 4,7 млн сўмга этиб, республика ўртача кўрсаткичидан сезиларли даражада юқоридир.
Таълим ва соғлиқни сақлаш, шунингдек, ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ўртача ойлик иш ҳақининг паст даражаси мос равишда 2,59 млн сўм ва 2,51 млн сўмни ташкил этади.
Соҳа бўйича энг юқори иш ҳақи:
9,73 млн сўм — банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти;
6,97 млн сўм — Ахборот ва алоқа;
4,85 млн сўм — Ташиш ва сақлаш;
4,7 млн сўм — Саноат;
4,49 млн сўм — Қурилиш;
3,66 млн сўм — Савдо;
2,98 млн сўм — Санъат, кўнгилочар ва дам олиш;
2,93 млн сўм — Турар жой ва овқатланиш хизматлари;
2,59 млн сўм — Таълим;
2,51 млн.сўм — Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш.
771views0replies
0

Комментарии