Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда 1 ноябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Тиббиёт йўналишидаги талабаларни ишга жойлаштириш, ҳайдовчилар учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базасини шакллантириш, "коробка" ҳолатдаги уй-жойлар учун субсидия ажратишга рухсат бериш — қонунчиликдаги шу ва бошқа ўзгартиришлар 1 ноябрдан кучга киради.

373views0replies
0

Тиббиёт йўналишида таълим олаётган талабалар ишга жойлаштирилади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлаган ҳолда республиканинг барча ҳудудларида мавжуд вакант лавозимларга талабалар, магистр ва клиник ординаторларни ишга жойлаштириш чораларини кўради. 
Ўзбекистонда тадбиркорлар фаолиятини текширишнинг янги тартиби жорий этилади
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинади.
Бунда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида мазкур тизимда рўйхатга олинмаган текширувларни ўтказиш ноқонуний ҳисобланади.
Кўп квартирали уйларнинг умумий мулки ҳудудида қўшимча объект қуриш тақиқланади
Қурилиш-монтаж ишлари (реконструкцияси) тугалланган кўп квартирали уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома берилганидан сўнг лойиҳа ҳужжатлари, кадастр паспорти ва мазкур рухсатномага умумий мол-мулкни ёки туташ ер участкасини камайтириш ва туташ ер участкасида қўшимча кўп квартирали уй ёки умумий мол-мулк бўлмаган объект қуриш учун ўзгартириш киритиш тақиқланади.
Томорқа ер эгаларини касаначилик билан банд қилган тадбиркорларга субсидия берилади
Томорқа ер участкалари эгаларини кооперация ва касаначилик асосида иш билан банд қилган тадбиркорларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 20 бараваригача (6 млн сўмгача) миқдорда ҳоким ёрдамчилари тавсиясига асосан субсидия ажратилади.
Ҳайдовчилар учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади
Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларнинг автомототранспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотларнинг ягона электрон базасини шакллантирилади ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.
Ёшларга компьютер сотиб олиш учун истеъмол кредити ажратилади
IT-парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер харид қилиш учун БҲМнинг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) истеъмол кредитлари ажратилади.
Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳияти кенгайтирилади
Бир экспорт шартномаси доирасида келиб тушмаган валюта суммаси экспортга юкланган жами маҳсулот нархининг 5 фоизидан ошмаган тақдирда муддати ўтган дебитор қарздорлик ҳисобланмайди ва тадбиркорга нисбатан жарима қўлланилмайди.
"Коробка" ҳолатдаги уй-жойлар учун субсидия ажратишга рухсат берилади
Хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилади.
Ўзини-ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайтирилади
Яна 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади.
Никоҳ тузиш учун аризаларни ДҲМ орқали қабул қилиш эксперименти ўтказилади
Никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятидаги туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилади.
Фуқароларга давлат хизматларидан фойдаланишда қулайликлар яратилади
 Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича янада қулайликлар яратиш мақсадида ID-картага жойлаштирилган ЭРИ калитлари орқали Ягона порталнинг мобил иловасида жорий этилган электрон давлат хизматларидан фойдаланишга рухсат берилади.
373views0replies
0

Комментарии