Жорий йилнинг 25 октябрь куни соат тахминан 22:30 атрофида Ургут тумани “Ғўс” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ҳайдовчи А.О. бошқарувида бўлган Lacetti автомашинаси “Ғўс” маҳалласи йўналиши бўйича тезликни меъёридан ортиқ бошқариб бориб, ушбу йўлнинг қатнов қисмидан пиёда ҳаракатланиб кетаётган 4 нафар фуқароларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ЙТҲ натижасида 2 нафар пиёда оғир тан жароҳати олиб Ургут туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган. ЙТҲда тан жароҳати олган қолган 2 киши эса шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.