Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда психотроп дори воситаларини сотаётган "аптекачилар" ушланди — видео

Дорифурушлар 1 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

336views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини пуллаётган "аптекачи"лар қўлга тушди. Бу ҳақда Тошкент телеканалида маълум қилинди.
Аниқланишича, Юнусобод туманидаги 5-мавзеда жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида истиқомат қилувчилар дорихонанинг орқа эшиги, яъни уй йўлаги орқали ёшларга дори сотаётганлиги аниқланган. Натижада икки нафар самарқандлик дорифурушлар қўлга олинган.
Айбланувчининг сўзларига кўра, ҳар бир тропикамед дориларининг донасини 100 минг сўмдан олиб, 150 минг сўмдан сотиб келган. Дорифурушлар яшаётган хонадон тинтув қилинганида, 45 дона тропикамед, 230 дона регопен капсулалари ашёвий дадил сифатида олинган.
Ҳозирда уларга нисбатан ЖКнинг 251-моддаси прим-1 (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли дори моддаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мазкур моддага асосан айбланувчилар БМҲнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 1 йилдан 5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
336views0replies
0

Комментарии