Поиск
RUUZ

Политика

Норбоева Путиннинг топшириғига кўра Россия давлат мукофоти билан тақдирланди

Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоевага Россия давлат мукофотини топширди.

105views0replies
0

Самарқанд туманидаги сайёҳлик марказида МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кузги сессияси ўтказилмоқда.
Сессиянинг 28 октябрь куни ўтган сессиясида Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоевага Россия давлат мукофотини топширди.
Норбоева Россия президенти Владимир Путиннинг топшириғи билан Россиянинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.
“Ушбу юксак мукофот тинимсиз виждонли меҳнатга муносиб баҳо, Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссаси эътирофи бўлиб хизмат қилади. Унинг муваффақиятли ривожланишининг омилларидан бири парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга кўрсатаётган ёрдамингиздир", – деди Валентина Матвиенко.
Танзила Норбоева Россиянинг "Дўстлик" орденига муносиб кўрилганидан фахр туйганини таъкидлади.
105views0replies
0

Комментарии