Нукусда Cobalt автомашинасини бошқарган ҳайдовчи йўлнинг қатнов қисмида "дрифт" қилиб йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ муносабат билдирди.
Жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 03:00 атрофида Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси Ўзбекистон шарқ гузар кўчасида автомашина ҳайдовчиси автомобилга тегишли бўлган давлат рақамини ўзбошимчалик билан ечиб олиб, йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланган.
Суриштирувлар давомида аниқланишича, ушбу ҳуқуқбузарликни 1986 йилда туғилган М.Ш. содир этганлиги маълум бўлди. Унга нисбатан МЖтКнинг 128-моддаси билан баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.
Ушбу қоидабузрликни содир этган ҳайдовчи қилган иши учун афсусдалигини айтиб барчадан узр сўради.
"22 октябрь куни кечги пайт йигитлар билан кафеда ўтирдик ва тунги вақтда автомашинамга тегишли бўлган давлат рақамини ечиб автомобилимда йўлнинг қатнов қисмида "дрифт" қилдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Ҳозирги пайтда тегишли тартибда қилган ишим учун жазо оляпман. Автомашинани бундай бошқармасликни барча ҳайдовчиларга айтиб қолган бўлардим", — деди қоидабузар ҳайдовчи.