Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда 600 тага яқин тарихий объектларда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди

XII, XIV асрларга оид масжидларга зарар етказилган. Яна бир қатор тарихий объектларга реклама баннерлари илиб ташланган.

60views0replies
0

Бош прокуратура

Бош прокуратура томонидан маданий мерос ва туризм соҳасидаги қонунчилик ижроси Қашқадарё вилоятидаги тарихий объектларда қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади.
Аниқланишича, 18 та маданий мерос объектида ноқонуний қурилмалар қурилган ва ўзбошимчалик билан таъмирлаш ишлари ўтказилган.
Масалан, Яккабоғ туманидаги XII асрга оид Гумбаз масжидининг ички деворлари реставрация қоидаларига зид равишда таъмирланган бўлса, Касби туманидаги XIV асрда бунёд қилинган Катлас масжиди деворларига тақаб девор қурилиб, зарар етказилган.
Шунингдек, маданий мерос объектларининг 382 таси ёки 26 фоизида муҳофаза белгилари ўрнатилмаган. Яккабоғ туманидаги XII-XIV асрларга оид Ёдгор Валламин мадрасаси ёки Касби туманидаги XIV асрда қурилган Катта Сардоба ёдгорликлари шулар жумласидан.
Қайд этилишича, вилоятдаги 35 та тарихий объект таъмир талаб, авария ҳолатига келиб қолганлиги, 10 та маданий мерос объектидан ноқонуний фойдаланиб келинганлиги, 5 та маданий мерос объектига ноқонуний равишда реклама баннерлари ўрнатилганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, туристлар ташриф буюрадиган 58 та маданий мерос объектида ёнғин хавфсизлиги, 49 тасида санитария қоидалари талаблари бузилгани аниқланди.
Қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилиб, уларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
60views0replies
0

Комментарии