Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ичимлик рекламасига оид шоуда бир-бири билан ўпишган аёллар жазоланди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида уларни нисбатан суд ҳукми ўқилди.

548views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкентда энергетик ичимлик рекламасига оид шоуда беҳаё хатти-ҳаракатларни содир этган икки аёлга ЖИБ Бектемир туман судида суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 27 октябрь куни, жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан ҳуқуқбузар деб топилган Ю.Б. (1993 йилда туғилган, ёлғиз она, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор) ва А.К. (1985 йилда туғилган, ёлғиз она, бир нафар вояга етмаган фарзанди бор)га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
Унга кўра, ҳуқуқбузар аёллар ҳеч қаерда ишламай модделлик агентлигининг буюртмасига кўра, рекламада бир марталик даромад топиш мақсадида 15-16 октябрь кунлари Тошкент шаҳри Бектемир тумани "Food city" бозорида ўтказилаётган "Drift show" кўргазмасида иштирок этиб, "Mountain dew" энергетик ичимлигини реклама қилиш вақтида, жамиятда ўрнатилган қонун қоидаларни қасддан менсимасдан, аёл жинсига мансуб бўла туриб, халқ орасида бир бирлари билан ўпишган.
Суднинг қарорига кўра, улар МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Ушбу қарор устидан апелляция шикояти (протести) қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда берилиши мумкин.
548views0replies
0

Комментарии