Поиск
RUUZ

Общество

Uzbekistan Airports Тошкентдан Дубайга учаётган самолётнинг фавқулодда қўниши сабабини айтди

Fly Dubai авиакомпанияси йўловчиларни озиқ-овқат ҳамда ичимлик сувлари билан таъминлаган.

261views0replies
0

Сардор Дурумов

Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкент-Дубай йўналиши бўйича FZ-1942 рейсини амалга ошираётган самолёт Тошкент вақти билан соат 07:37 да Эроннинг Шероз шаҳридаги аэропортга фавқулодда қўнгани ҳақида хабар берган эдик. Самолёт фавқулодда қўнишга нима сабаб бўлганини Uzbekistan Airports маълум қилди.
Унга кўра, фавқулодда қўнишга самолётдаги экипаж аъзоларидан бирининг аҳволи ёмонлашгани сабаб бўлган. Шундан сўнг, экипаж томонидан энг яқин аэропортга қўниш ҳақида қарор қабул қилинган.
Бортида 172 йўловчи бўлган самолёт Тошкентдан соат 04:37 да ҳавога кўтарилган ва Тошкент вақти билан 07:50 да Дубай аэропортига қўниши керак эди. Бироқ мажбурий қўниш туфайли парвоз кечиктирилмоқда, дейилади хабарда.
Шунингдек, Fly Dubai йўловчиларни озиқ-овқат ҳамда ичимлик сувлари билан таъминлаган. Ҳозирда самолёт Дубайга учишга тайёргарлик кўрмоқда.
261views0replies
0

Комментарии