• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 27 октября 2022

Тошкентдаги "Дрифт шоу"да уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этган қизларга баённома расмийлаштирилди

Қизлар майда безорилик содир этганликда гумонланиб, ҳужжатлар ЖИБ Бектемир туман судига юборилган.

27 октября 2022
846
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкентда газланган ичимлик рекламасида беҳаё саҳналар намойиш қилингани акс этган видео ҳақида кеча хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 15-16 октябрь кунлари Бектемир туманида жойлашган савдо мажмуаси олдида ўтказилган “Дрифт шоу” тадбирида реклама фирмаларидан бири ичимлик сувини рекламаси учун икки нафар қизларни ёллаган. Ушбу қизлар, яъни 1993 йилда туғилган Ю.Б. ҳамда 1985 йилда туғилган А.К.лар тадбир давомида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этиб, жамоат тартибини бузишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан Ю.Б. ҳамда А.К.ларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани судига тақдим этилган.

27 октября 2022
846
0