Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда Афғонистондан Ўзбекистонга наркотик моддалар олиб ўтган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Тезкор тадбирлар давомида жами 11 киши қўлга олиниб, улардан салкам 12 кг гашиш мусодара қилинди.

58views0replies
0

УзА

Маълум қилинишича, дастлаб Сариосиё туманида ўтказилган тезкор тадбирда Шўрчи ва Узун туманларида яшовчи 3 нафар фуқаро кетаётган Lacetti тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, муқаддам 2 нафари судланган ушбу шахслар ёнида 670 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, ушбу ажал оғуси Сариосиё туманида истиқомат қилувчи 1976 йилда туғилган муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахсдан 2800 АҚШ долларига сотиб олинганлиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди. Тезкор тадбирнинг иккинчи босқичида эса Бойсун туманидаги “Дарбанд” ЙПХ масканида Узун туманида яшовчи 3 нафар шахс кетаётган Nexia – 2 тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салонида 9 кг 410 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, тожикистонлик наркокурьерлар томонидан Узун тумани ҳудудига ўтказилган мазкур гиёҳвандлик воситаси аслида Самарқанд вилоятида кутиб турган харидорларга етказилиши кераклиги маълум бўлди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Нуробод туманида ушбу наркотик модданинг маълум бир қисмини қабул қилиб олган вақтда Самарқанд ва Андижон шаҳарларида яшовчи 3 нафар фуқаро ҳам ушланди.
Шунингдек, Денов туманида истиқомат қилувчи, 1971 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонида 964 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, у ҳам ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 11 нафар шахс ушланиб, улардан 11 кг 44 гр “гашиш” моддаси мусодара қилинди.
Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича Бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
58views0replies
0

Комментарии