Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдан Дубайга учаётган самолётда авария ҳолати содир бўлди

Шу сабаб самолёт Эроннинг Шероз шаҳридаги аэропортга қўнган.

428views0replies
0

Скриншот с сайта

Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга учаётган самолётида авариявий ҳолат юзага келди. Бу ҳақда "Новости Ташкенцкого неба" Telegram-каналида хабар берилди.
Маълум қилинишича, FZ-1942 йўловчи рейсини амалга ошираётган Boeing 737-8KN самолёти Эрон ҳудудидан учиб ўтаётганида оператор squawk 7700 сигналини берган.
Бу бортда авария ҳолати юзага келганини англатади. Экипаж белгиланган манзилга яқин аэропорт — Эроннинг Шероз шаҳридаги аэропортга қўнишга қарор қилган ва самолёт соат 07:36 да муваффақиятли қўндирилган.
428views0replies
0

Комментарии