Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда газланган ичимлик рекламасида беҳаё саҳналар намойиш қилинди — видео

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахлоқсизлик ва ҳаёсизлик хатти-ҳаракатлари намойиш этилган видеороликка муносабат билдирди.

791views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Mountain Dew товар белгиси остидан ўтказилган тадбирида ахлоқсизлик ва ҳаёсизлик хатти-ҳаракатлари намойиш этилган видеоролик кенг тарқалди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ҳолатга муносабат билдирди. 
Қайд этилишича, Mountain Dew товар белгиси остида чиқарилган газланган ичимлиги сертификатлаштириш органи томонидан 2021 йил 8 июлда UZ.SMT.01.0033.66104488-сонли мувофиқлик сертификатига асосан газланган алкоголсиз ичимликлар таснифига киритилган ва энергетик ичимлик ҳисобланмайди. Шу боис, “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 37-моддасига асосан Энергетик ичимликларнинг рекламасига доир белгиланган чекловлар унга нисбатан татбиқ этилмайди.
Тарқалган видеороликда жорий йилнинг 15 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган “Авто – Шоу” тадбири қатнашувчилар томонидан видеотасвирга олинган ва ижтимоий тармоқда жойлаштирилган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан бундай ахлоқсизлик ва ҳаёсизлик хатти-ҳаракатлари намойиш этилганлиги ҳолати юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш учун ИИВга сўров хати юборилди.
Маълумот учун, “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқ, ахлоқсиз (шахсларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеига дахлдор бўлган ҳақоратли сўзлар, тасвирлар ҳамда ўхшатишлардан, ҳақорат қилувчи тасвирлардан фойдаланиш орқали инсонийлик ва ахлоқнинг умумқабул қилинган нормаларини бузувчи) реклама тақиқланган.
791views0replies
0

Комментарии