Поиск
RUUZ

Общество

“Ўзбекнефтгаз”: бошқарма ва корхоналар 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди

Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлаш ва белгиланган режа кўрсаткичларини бажариш учун жорий йил бошидан буён 60 та қудуқ бурғилашдан ишга туширилди.

56views0replies
0

“Ўзбекнефтгаз” АЖ

Бугунги кунда жамиятнинг барча бошқарма ва корхоналарни 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, барча бошқарма ва корхоналар куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди.
Асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари
куз-киш мавсумида барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида, қуйидаги ишлар амалга оширилди:
• 223 та технологик қурилмалари таъмирланди.
• 35 та қозонхоналари таъмирланди.
• 137 та қозонлари таъмирланди.
• 86 та ишлаб чиқариш биноларии таъмирланди.
• 604 та сиғимлари таъмирланди.
• 46 та газ тақсимлаш пунктлари (ГТП) таъмирланди.
• 115,2 км. газ тармоқлари, 6,4 км. иссиқлик тармоқлари, 9,9 км. сув тармоқлари, 197та трансформатор подстанцияларининг, 182,5 км. электр тармоқларининг, 3,5 км. кабель эстакадалар таъмирланди.
• 653 та сиғимлар тозаланди.
• 4,0 км. иссиқлик тармоқлари изоляция қилинди.
• 58 та дизель электр станциялар, 86 та узлуксиз электр таъминоти манбалари (UPS), 139 та заҳирани автоматик улаш қурилмаларининг (АВР) ишчи ҳолати текширилди.
Шу билан бирга газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш объектларидагаи асосий муҳандислик коммуникацияларида қуйидаги ишлар амалга оширилган:
• Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси конларидаги газни комплекс тайёрлаш қурилмаларида жами 13 та технологик тармоқларида режали таъмирлаш ишлари ва сиқув компрессор станцияларида жами 27 та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.
• Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича – 4 та табиий газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш қурилмасида, 2 та Амин ёрдамида газни тозалаш қурилмасида, 2 та Пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасида, 12 та Паст ҳароратда газни қуритиш ва тозалаш қурилмасидаги технологик тармоқларида режали таъмирлаш ишлари ва сиқув компрессор станцияларидаги жами 13 та газ ҳайдаш агрегатларида регламент ишлари амалга оширилди.
• Муборак газни қайта ишлаш заводи бўйича – 15 та Газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларида, 7 та Паст ҳароратли сепарациялаш қурилмаларида, 4 та Пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасидаги технологик тармоқларида ҳамда 6 та сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатларида режали таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
• Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича – “Қулбешкак”, “Саватли”, “Қумли”, “Янгиказган”, “Тумарис” ва “Ўртақум” конларидаги газни бирламчи тайёрлаш қурилмаларида 7 та технологик тармоқларида, 4 та Учқир газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаларида, 2та Учқир ва Ғарбий сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатларида ҳамда 2 та Пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмасида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
• Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича – “Арслон” ва “Шарқий Бердақ” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасида 4 та паст ҳароратли сепарациялаш тармоғида сиқув компрессор станциясидаги 3 та газ ҳайдаш агрегатларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Бундан ташқари жорий йилнинг апрель ва октябрь ойларда Шўртан газ кимё мажмуасининг технологик қурилмаларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди.
Шунингдек куз-қиш мавсумида Республика истемолчиларини табиий газ билан таъминлаш ва белгиланган режа кўрсаткичларини бажариш учун жорий йил бошидан 20 октябрь ҳолатига 60 та қудуқ бурғилашдан ишга туширилди. 522та қудуқда мукаммал таъмирлаш ва интенсификация ишларини амалга ошириш ҳамда 18та технологик объектларда қурилиш, модернизация ва реконструкция ишларини бажарилди.
56views0replies
0

Комментарии