Поиск
RUUZ

Происшествия

Ўзбекистон бўйича уйларни тунаш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

Улар яшириниш мақсадида айланма йўллар орқали Қирғизистонга қочиб кетган. Жиноятчилар Ўзбекистонга олиб келиниб, жазо тайинланди.

514views0replies
0

Видеодан кадр

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ўғрилик ва бошқа жиноятларни содир этган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.
Хабарга кўра, мазкур гуруҳ аъзолари Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги хонадонлардан бирига ўғриликка тушган. Жиноятчилар уйда ҳеч ким йўқлигини билган ҳолда эшикни калит танлаш йўли билан очиб, ичкарига киришганни пайқаган қўшнилар уй эгаларига қўнғироқ қилган. Хонадон эгалари келганини кўриб қолган ўғрилар қочиб қолишган. Бу орада улар хонадонда бўлган 16,7 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлашга улгурган.
Аниқланишича, фуқаро М. ва К. бошқа шахслар билан бир гуруҳ бўлиб, бир нечта хонадонга ўғриликка тушган. Жумладан, Бухоро шаҳридаги уйларнинг бирига ғайриқонуний равишда кириб, телефон аппарати, тилла буюмлари ва пул маблағларини ўғирлаб, хонадон эгаларига 52,2 миллион сўмлик моддий зарар етказган.
Шунингдек, улар Қўқон шаҳар Бандиешон маҳалласидаги хонадонлардан бирига калит танлаш йўли билан кириб, хонадондан жами 325 миллион сўм пуллар ва умумий баҳоси 108 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни яширин равишда талон-тарож қилган.
Шу тариқа 6 та ҳолатда республиканинг турли ҳудудларида ўғрилик ва бошқа жиноятларни содир этиб, жабрланувчиларга жуда кўп миқдорда зарар етказган. Бундан ташқари, улар жиноий ҳаракатларини давом эттириш ва яшириниш мақсадида айланма йўллар орқали Қирғизистонга қочиб кетган. Қирғизистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида кўриб чиқилди. Унга кўра, 169- моддаси 4-қисминг “а” банди ҳамда ва 223-моддасининг “б” банди билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Аввал ҳам бир қатор жиноятларни содир этган М. ва К. ЖК.нинг 34-моддасига асосан “ўта хавфли рецидивст” деб топилиб, уларга суд ҳукми ўқилди. Фуқаро М. 9 йил 6 ой муддатга, унинг жиноий шериги К. эса 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
514views0replies
0

Комментарии