Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон қонун устуворлиги рейтингида 140 та давлат ичида 78-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Россия, Беларусь ва Қирғизистонни четлаб ўтди.

79views0replies
0

UzNews.uz

World Justice Project халқаро ташкилоти томонидан тузилган қонун устуворлиги бўйича жаҳон рейтингида Ўзбекистон 85-ўриндан 78-ўринга кўтарилди. Рейтингга 140 та давлат киради.
Ўзбекистон Ҳиндистон (77-ўрин) ва Суринам (79-ўрин) ўртасида жойлашган. МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон 65, Украина 76, Беларусь 99, Россия 107, Қирғизистон 100-ўринни эгаллади.
Рейтингнинг энг яхши 10 талигига Дания, Норвегия, Финляндия, Швеция, Нидерландия, Германия, Янги Зеландия, Люксембург, Эстония ва Ирландия киради. Охирги ўринни Венесуэла эгаллаган.
Маълумот учун, қонун устуворлиги индекси 2010 йилда ишлаб чиқилган. Унда мамлакатларнинг ҳуқуқий муҳитни таъминлаш соҳасидаги ютуқлари ўлчанади: экспертлар қонун устуворлиги тамойиллари кундалик ҳаётда қандай татбиқ этилишини аниқлайди. Маълумотлар саккизта мезон бўйича гуруҳланган: ҳукумат институтларининг чекланган ваколатлари, коррупциянинг йўқлиги, давлат институтларининг шаффофлиги, асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, тартиб ва хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, фуқаролик ва жиноий судлов.
79views0replies
0

Комментарии