Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда 29 ёшли туман ХТБ мутахассиси ўзини осиб қўйди

Руҳий тушкунлик сабабли эркак ўз уйида ўзини осиб, жонига қасд қилган.

194views0replies
0

UzNews.uz

Наманган вилоятининг Норин туманида турмуш ўртоғи қизлик уйига кетиб қолган фуқаро ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда UzNews.uz' га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.
Норин туман ИИБ навбатчилик қисмининг маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 21 октябр куни соат 17:30ларда Норин тумани “Катта Ўлмас” МФЙдаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Норин туман ХТБ мутахассиси бўлган фуқаро С.Х. (1993- й.т) яшаш хонадони қўйхонасининг тўсинига арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини-ўзи бўйин соҳасидан осиб, ўз жонига қасд қилиб, вафот этган. Унинг танасида тан жароҳатлари топилмаган.
Фуқаронинг бу ҳолатни содир этишига турмуш ўртоғи қизлик хонадонига кетиб қолганидан кейин руҳиятида содир бўлган салбий ўзгариш ҳамда оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлганлиги кўрсатилмоқда.
Туманлараро суд-тиббий экспертиза бўлими томонидан тақдим этилган 93-сонли дастлабки маълумотномада марҳум С.Х.нинг ўлими – бўйин аъзоларини сиртмоқ билан сиқилиши натижасидаги механик асфикциядан келиб чиққани, баданида бошқа тан жароҳатлари аниқланмагани келтирилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
194views0replies
0

Комментарии