• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 26 октября 2022

Қашқадарёда иккита Lacetti тўқнашиб, улардан бири ёниб кетди

Ёниб кетган машина ичида икки йўловчи ҳам бўлган. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

376
0
Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 26 октябрь куни соат 11:20 ларда халқаро аҳамиятга молик А-380 “Ғузор -Бухоро-Некус-Бейнеу” автомобил йўлида Муборак тумани Газни қайта ишлаш заводи рўпарасида ҳаракатланган ҳайдовчи Т.Д. бошқарувида бўлган Lacett билан Т.Т бошқарувида бўлган бошқа Lacetti чиқиб кетиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. 

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қисқа туташув содир бўлиб Т.Т бошқарувидаги Lacetti’да ёнғин чиққан.

Натижада, машинада йўловчи сифатида келаётган У.А. ҳамда Б.С.лар тан жароҳати олиб Муборак тумани марказий шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Муборак туман ИИБ ТБ томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

376
0