Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент халқаро аэропортида йўловчининг регби коптоги ичига гашиш яширилгани аниқланди

Йўловчи гиёҳвандлик моддасини регби коптогининг ичига солиб, Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган.

96views0replies
0

Жорий йилнинг 16 октябрь куни Тошкент халқаро аэропортида “Истанбул-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган ҳамда божхонадан “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган йўловчилардан бирига тегишли багаж белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш натижасида, багажда, юклар орасида кроссовка ичида йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида ҳам маълум қилинмаган 33 дона электрон тамаки чекишга мўлжалланган ручкасимон вейп қурилмаси ҳамда 32 дона уларни қувватловчи мосламалар борлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Юклар орасида божхона ходимларини шубҳалантирган регби коптоги очиб кўрилганида унинг ичида мато ўрамлари орасига яширилган ҳолда 3 турдаги 72 дона ўзидан ўткир ҳид таратаётган ампулалар борлиги аниқланди.
Мазкур ампулалардаги модда гашиш мойи бўлиб, бу уларнинг қадоғида ҳам акс эттирилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолатда тўхтатиб қолинган товарларнинг умумий қиймати 150 млн сўмдан ортиқ эканлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
96views0replies
0

Комментарии