Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда куйган яра ва чуқур яраларни даволовчи имплант-плёнкалар шакллантирилди

“Нанодерм” дори плёнкаси юқори сорбцион хоссани намоён этиб, куйган яралар юзасидаги ҳосил бўлган йирингларни ўзига шимиб олади ва микроорганизмларга нисбатан узоқ таъсирлашиш хоссасига эга.

58views0replies
0

AIF.ru

ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти томонидан ишлаб чиқилган “Нанодерм” — турли хил куйган яра ва чуқур яраларни даволовчи бактерицид хоссали, биоэрувчан имплант-плёнкалар ҳисобланади.
“Нанодерм" плёнкаси куйган яраларга қўлланилган вақт давомида босқичма-босқич таъсирга эга. Плёнка таркибидаги биологик фаол модда эритма, гель шаклидаги дори воситасига нисбатан узоқроқ вақт таъсир этади. Куйганлик даражасига қараб бир неча маротаба қўллаш мумкин.
Илк бор нанотехнология принципларнини қўллаган ҳолда кумуш нанозарралари биоэрувчан, биопарчаланувчан полимер плёнкаларида шакллантирилди.
“Нанодерм» плёнкаси кенг таъсирга эга бўлиб, микроорганизмларга қарши фаоллик, куйган тўқималарни регенерацияловчи хоссаларни намоён этади.
“Нанодерм" дори плёнкаси юқори сорбцион хоссани намоён этиб, куйган яралар юзасидаги ҳосил бўлган йирингларни ўзига шимиб олади ва микроорганизмларга нисбатан узоқ таъсирлашиш хоссасига эга. Плёнка куйган яралар юзасидан олиб ташланмайди, вақт ўтиши билан сўрилиб кетади, бу ўз навбатида бактерияларга қарши даволаш самарадорлигини оширади.
58views0replies
0

Комментарии