Поиск
RUUZ

Экономика

Япония Ўзбекистонда рақамлаштириш даражасини 70 фоизга етказишга ёрдам бермоқчи

Шунингдек, 2026 йил охиригача дастурий маҳсулотлар экспортини ўн баробар оширишни таъминлаш бўйича режаларга кўмаклашади.

32views0replies
0

mift.uz

25 октябрь куни Япониянинг етакчи компаниялари билан шериклик алоқаларини ривожлантиришнинг самарали механизми бўлган иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ва Япония-Ўзбекистон қўмиталарининг 16-йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирилиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Йиғилишда Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев, асосий вазирлик ҳамда идора вакиллари ва Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири ўринбосари Хирохиде Хираи, Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) раиси ва катта ижрочи директори Нобухико Сасаки Япониянинг бир қатор етакчи компания ва ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Учрашув иштирокчилари фармацевтика, тоғ-кон саноати, машинасозлик, кимё ва тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича қўшма ишларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.
Япониянинг энг яхши кибер, био- ва нанотехнологияларини узатишни ҳисобга олган ҳолда IT ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик йўналиши алоҳида кўриб чиқилди. Япония томони Ўзбекистонда рақамлаштириш даражасини 70 фоизга етказиш ва 2026 йил охиригача дастурий маҳсулотлар экспортини ўн баробар оширишни таъминлаш бўйича режаларга кўмаклашиш ниятини билдирди.
Тадбир доирасида бизнес-форум ҳам бўлиб ўтди, унда иштирокчилар B2B ва B2G учрашувларини ўтказиш ва ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Учрашув якунлари бўйича Якуний баённома ва тадбир давомида эришилган асосий келишувларни акс эттирувчи бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
32views0replies
0

Комментарии