Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда ўқувчини калтаклаган ўқитувчи ўз хоҳиши билан ишдан бўшади

Ўқитувчи дарс вақтида 11-синф ўқувчисини тенгдошлари олдида калтаклаган.

121views0replies
0

Видеодан кадр

Маълум қилинишича, ҳолат вилоятнинг Ургут тумандаги 4-сонли мактабнинг физика хонасида, дарс вақтида содир бўлган. Рус тили фани ўқитувчиси 11-синф ўқувчисини калтаклаган
“Коридордан ташқарига чиқаётгандим, аям қўнғироқ қилди. Аямнинг мазалари йўқ эди, телефонни кўтарай десам, ‘йўқ, кўтармайсанʼ, деб, ичкарига киргизиб, коридорда судраб, ҳақорат қилиб, урди", - дейди калтакланган ўқувчи.
Ўқитувчи эса буларнинг барчаси аввалдан уюштирилган деб ҳисоблашини айтган.
“Дарс бошланганига 20 дақиқа бўляпти, ўқувчи залда юрибди. ‘Дарсга кирʼ, дедим, қўлидаги телефонни бир-икки марта ушлаб огоҳлантирдим, психолог инспекторга айтиб берганман, директор номига билдириш берганман. Ота-оналарининг ҳам хабари бор эди. Қўрқмасдан гап қайтаряпти, иккинчи қаватга чиқмайман, деб қочмоқчи бўлди. Қўлидан ушлаб, синфхонага чиқардим, синфхонага яқинлашганда мени силтаб ташлади. Сенсираб, сўкишга тушди. Стресс ҳолатдаман, беш ойлик ҳомиладорман. Ўқувчига жаҳл билан бир-икки тарсаки солдим, кучли асабийлашдим", - дейди ўқитувчи.
Мактаб директорининг айтишича, ҳолат юзасидан йиғилиш ўтказилган, ўқитувчи ўз аризасига кўра ишдан бўшаб кетган. Ҳолат ички ишлар ходимлари томонидан назоратга олинган.
121views0replies
0

Комментарии