Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида маҳалладаги ер майдонига ўлик товуқлар ташлаб кетилди

Вилоят Экология бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

147views0replies
0

Тошкент вилояти Экология бошқармаси

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги тақиқланган ҳудудга кўп миқдорда жонсиз ҳолатдаги товуқлар ташлаб кетилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизмати муносабат билдирди. 
Ўрганишлар давомида Юқори Чирчиқ туманининг “Миям кангли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ер майдонига номаълум шахслар томонидан парранда қолдиқлари ташлаб кетилганлиги кузатилди.
Парранда қолдиқларини белгиланган тартибда йўқ қилиш мақсадида махсус техникалар ёрдамида чиқиндиларни қайта ишловчи корхоналарга утилизация қилиш учун юборилди.
Ҳозирда ушбу ҳудудга чиқиндиларни ташлаган шахсларни аниқлаш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
147views0replies
0

Комментарии