Поиск
RUUZ

Общество

Хавфли контрафакт хамиртурушлар сотилаётгани аниқланди

Қалбакилаштирилган маҳсулотларни сотаётган юридик шахс номи ва савдо шохобча жойи қайд этилиб, чора кўриш учун тегишли ташкилотларга юборилди.

81views0replies
0

consumer.gov.uz

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига “Central Asia Distribution” МЧЖнинг расмий вакили – дистрибьютори мурожаат қилиб, республика ҳудудида «Angel Дрожжи хлебопекарные сухие активные»,
«Angel разрыхлитель теста», «Angel Дрожжи хлебопекарные сухие инстантные» ва «Дрожа Baker Dream» савдо белгиси остидаги маҳсулотларнинг қалбакилаштирилган нусхалари сотилаётганлигини маълум қилинди, дея хабар бермоқда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги матбуот хизмати.
Унга кўра, “Central Asia Distribution” МЧЖнинг расмий вакили ушбу ҳолатга қарши курашишда амалий ёрдам берилиши, шунингдек, компания савдо шохобчаларида қалбаки маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрилишини сўраган.
Ҳудудларда жойлашган бозорлар ва савдо дўконларида контрафакт хамиртуруш маҳсулотларини аниқлаш юзасидан Агентликнинг ҳудудий тузилмалари томонидан 64 та мониторинг кузатувлари амалга оширилди. Натижада, Агентлик томонидан 54 та ҳолатда (85 фоизида) савдо ва хизмат кўрсатиш жойларида маҳсулотларнинг мавжуд ҳолатларда унинг юридик шахс номи ва савдо шохобча жойи қайд этилиб, мутасадди ташкилотларга зарур чораларни кўриш учун маълумотнома юборилди.
81views0replies
0

Комментарии