• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 октября 2022

Тошкент вилоятида Кадастлар палатаси муҳандиси 10 400 АҚШ доллар пора билан ушланди

Тошкент вилоятида Кадастлар палатаси муҳандиси 10 400 АҚШ доллари пора билан ушланди

568
0
UzNews.uz

Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, фуқаро И.А. ва Кадастлар палатаси Янгийўл тумани филиали муҳандиси Ш.Х. “У.Ю.” агрофирмасига қарашли 32 сотих ер майдонини фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 29 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 10 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

568
0