Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 25 октября 2022

Андижон вилоятининг Андижон туманига янги ҳоким тайинланди

Туманнинг бундан аввалги ҳокими А.Эгамбердиев давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун лавозимидан озод этилганди.

1164
0
utg.uz

Маматкаримов Бахтиёр Рустамович Андижон вилояти Андижон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Тайинловга қадар у “Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раисининг молия ва маркетинг бўйича ўринбосари бўлиб ишлаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги ҳоким А.Эгамбердиев (давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун) эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганди

1164
0