Япония ҳукуматининг "Инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича кичик ижтимоий лойиҳаларга кўмак бериш грантлари" дастури доирасида Япония Ўзбекистонга 270 600 доллар ажратди, деб хабар қилди Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Матбуот хизмати.
Грантлар қуйидаги муассасаларни тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш учун ажратилади:
• Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани тиббиёт бирлашмаси (90,6 минг доллар);
• Бухоро вилояти Пешкун тумани тиббиёт бирлашмаси (90 000 АҚШ доллари);
• Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги 17-сонли оилавий поликлиника (89,9 минг доллар).
"Япония Ўзбекистоннинг очиқ, барқарор ва ўз йўлида ривожланиши учун биринчи навбатда ижтимоий-иқтисодий соҳада тўлиқ ҳамкорлик қилади. Грант шартномалари Ўзбекистон халқи фаровонлигини оширишга қаратилган ҳамкорлик турларидан биридир", — деди Япония элчиси Ёшинори Фужияма.
Қайд этилишича, 1995 йилдан буён соғлиқни сақлаш, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 410 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати қарийб 27,6 миллион долларни ташкил этади.