• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 24 октября 2022

Шавкат Мирзиёев Россиянинг саноат ва савдо вазири билан учрашди

Икки томон саноатда, ёқилғи-энергетика мажмуида, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда ҳамкорлик қилишни муҳокама қилди.

201
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари, саноат ва савдо вазири, қўшма Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Комиссия фаолиятининг асосий натижалари, шу жумладан савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди. 

Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, саноатда, ёқилғи-энергетика мажмуида, кимё, фармацевтика, тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи корхоналари ўртасидаги амалий шерикликни кенгайтириш бўйича икки томонлама дастурни тайёрлашга келишиб олинди.

201
0