23 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилди Россия Саноат ва савдо вазирлиги Матбуот хизмати.
Йиғилишни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Россия Бош вазири ўринбосари – Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳамраислик қилди.
Икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясининг ҳудудлар ва тармоқлар кесимидаги жорий ҳолати кўриб чиқилди. Нефт-кимё, тоғ-кон металлургия, энергетика, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, йенгил саноат, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш каби соҳаларда янги лойиҳа ташаббусларини ишлаб чиқиш ва амалдаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга ўзаро қизиқиш билдирилди.
Жамшид Хўжаевнинг маълум қилишича, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Саноат ва савдо вазирлигининг қўшма лойиҳа бюроси умумий қиймати салкам 4 миллиард долларлик 20 дан ортиқ лойиҳалардан иборат янги портфелни ишлаб чиқмоқда.
"Бундан ташқари, биз муносабатларимиз тарихида биринчи марта амалга ошириладиган бошқа ютуқ ташаббусларини амалга ошириш устида ишламоқдамиз", - деди у.