ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 23 октябрь куни соат 17:30 ларда Андижон вилояти Шахрихон тумани "Қўрғонча" МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 "Тошкент-Ўш" халқаро автомобиль йўлининг 402 км.да Spark ва Cobalt бир-бири билан тўқнашиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Оқибатда Соbalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган ва йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетган ҳамда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган бошқа бир Cobalt'га бориб урилган.
Натижада, келиб урилган Cobalt русумли автомобилининг двигатель қисмида қисқа туташув содир бўлиб, автомашинада ёнғин келиб чиққан.
"ЙТҲ натижасида келиб урилган Cobalt йўловчиси турли даражада тан жароҳатлари олиб, туман ШТТЁБга юборилган. Ҳодиса оқибатида халок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади", - дейилади хабарда.