Поиск
RUUZ

Общество

Тўра Боболовнинг тумани ҳокимлигига 429 млн сўмлик машина сотиб олиш ҳақидаги фармойиши бекор қилинди

Антикоррупция агентлиги Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Бандихон тумани ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition сотиб олиш ҳақидаги фармойишига муносабат билдирди.

142views0replies
0

UzNews.uz

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Бандихон тумани ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмат машинасини харид қилиш учун 429 млн сўм ўтказиш тўғрисида фармойиш имзолагани ҳақида хабар бергандик. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур фармойишга муносабат билдирди. 
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари белгилаб қўйилган. Унга кўра, туман ва шаҳар ҳокимларига хизмат автомобили учун БҲМнинг 1000 баравари (300 млн сўм) миқдорида этиб кўрсатилган.
Бандихон тумани ҳокимлигига Skoda Kodiaq Ambition хизмати автомобилини сотиб олиш учун 429 млн сўм ажратилиши тўғрисидаги фармойиш бекор қилинган.
142views0replies
0

Комментарии