Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +9 даражагача пасаяди

Синоптиклар шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

111views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, Эртага республика ҳудудининг катта қисмига Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлади, ҳарорат фони яна кўтарилади ва кечаси +7...+12 даражани ташкил этади. Кундузи ҳаво +25...+27 даражагача, жанубда +29 даражагача исийди.
Республика шимолига эса Волга бўйи ҳудудларидан антициклон кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, бунинг ҳисобига ушбу ҳудудлар бўйича кундузи ҳаво ҳарорати +13…+15 даражагача пасаяди.
Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади, баъзи жойларда кучли бўлади. Бундай об-ҳавони антициклон белгилайди ва республиканинг барча ҳудудлари унинг таъсири остида бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси +9…+14 даража илиқ бўлади, кундузи +12…+15 даражагача пасаяди.
21-22 октябрь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 23 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.
111views0replies
0

Комментарии